Жаҳон | 14:00 / 06.09.2023
4808
1 дақиқада ўқилади

Боку: New York Times муқобил фикрларга тўсқинлик қилмоқда

Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев NYT’га очиқ хат йўллади.

Фото: Reuters

Американинг New York Times нашри ҳамма учун адолатли платформа бўлиб хизмат қилиш ўрнига, муқобил фикрларга бюрократик тўсиқлар ўрнатяпти

Бу ҳақда Озарбойжон президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиевнинг NYT’га ёзган очиқ хатида айтилади, у Х ижтимоий тармоғида эълон қилинди. 

«Х ижтимоий тармоғи мамлакатимизга қарши советча тарғибот усулида баъзи ғарб оммавий ахборот воситаларининг олиб бораётган ахборот монополиясига қарши курашиш учун янада кучли муқобил, эркин ва очиқ платформадир», — деб ёзади Ҳожиев. 

Унинг сўзларига кўра, нуфузли нашрнинг бундай позицияси афсусланарли ҳолатдир. 

«Ушбу мақолаларнинг барчасини, жумладан, NYT’даги мақолаларни кўриб чиққанимизда, уларнинг барчаси битта давлат студиясида ёки арман лоббиси ва ҳукумати томонидан молиялаштириладиган PR-компанияда ёзилганга ўхшайди», деди Ҳожиев. 

Мавзуга оид