Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий балети Москвадаги Катта театрда ўз спектаклини намойиш этади
10 сентябр куни Россия Катта театрининг тарихий саҳнасида Ўзбекистон Маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси кўмагида Москва шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун «Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси» балети намойиш этилади.
Россиянинг машҳур «Аргументы и факты» газетасида «Москвада илк бор Ўзбекистон миллий балети «Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси» намойиш этилади» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мақолада 10 сентябр куни Россия Катта театрининг тарихий саҳнасида Ўзбекистон Маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси кўмагида Москва шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун «Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси» балети намойиш этилиши маълум қилинган.
Нашрда қайд этилишича, таниқли немис хореографи ва балетмейстери Рауль Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган ушбу спектакл ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий халқ рақси «Лазги»га бағишланган.
Мақолада таниқли немис хореографи ва балетмейстери Раймондо Ребекнинг анъанавий қадимий рақсни мумтоз балет элементлари билан уйғунлаштирган мазкур ажойиб спектакли томошабинларга Шарқнинг барча ҳашамати ва Буюк ипак йўлининг улуғвор сеҳрини тақдим этиши таъкидланган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025