Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда хитойлик мутахассислар ҳудудий раҳбарларни ўқитади
Ҳудудий раҳбарларнинг Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш, яшил энергетика, илмий-технологик инновациялар асосида саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича билим ва кўникмалари оширилади.
Хитойнинг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги раиси ўринбосари Дэн Боцин бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Сирдарё туманидаги "Пенг Шенг" қўшма корхонасида вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев кутиб олди ва шу ернинг ўзида тор доирада учрашув ўтказилди. Унда асосий эътибор Сирдарё шаҳарчасининг оқова сув тармоғини тубдан янгилаш билан боғлиқ лойиҳага қаратилди.
Сирдарё туманининг марказий оқова сув тармоғини модернизация қилиш лойиҳаси Хитой ҳукумати гранти ҳисобига амалга оширилиши белгиланган. Шу мақсадда Хитойнинг “Эр Юан” темирйўл корпорацияси мутахассислари томонидан техник-иқтисодий асоснома ва грант маблағлари ажратиш масаласида дастлабки таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида Сирдарё шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг марказлашган оқова сув тизими буткул янгиланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун 14,5 млн АҚШ доллари талаб этилади.
Делегациянинг Сирдарёга ташрифи дастурига мувофиқ уч кун давомида Хубей провинцияси профессор-олимлари томонидан ҳудудий раҳбарларнинг Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш, яшил энергетика, илмий-технологик инновациялар асосида саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025