Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Хорватия портлари орқали дон экспорт қилишни бошлади
Мамлакат «ғалла битими» тўхтатилиши ортидан ўз маҳсулотларини экспорт қилиш йўлларини тикламоқда.
Украина ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хорватиянинг Ўртаер денгизидаги портлари орқали экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко хабар берди.
«Украина дони аллақачон Хорватия портлари орқали экспорт қилинмоқда. Ушбу савдо йўли аллақачон машҳур. Биз транспорт коридори имкониятларини кенгайтириб, уни ривожлантиришга тайёрмиз», деди у.
Свириденко сўзларига кўра, ушбу йўналиш мамлакатлар ўртасидаги савдода, жумладан, ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам «муҳим рол ўйнайди».
Вазир бу ҳақда Хорватия бош вазири Андрей Пленкович билан учрашувда айтди. У аввалроқ Украина ғалласини мамлакат портлари орқали экспорт қилишни бир неча бор таклиф этган.
«Хорватия ўзини Ўртаер денгизидан Марказий Европага кириш эшиги сифатида кўради ва шунинг учун биз портларимизда, хусусан, стратегик портимиз Риекада кўпроқ имкониятларни таклиф қилдик», деди сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, Хорватия ҳукумати Риека ва Дунайдаги Вуковар порти ўртасида темир йўл алоқасини ривожлантирмоқчи. Улар орасидаги масофа 350 км дан ортиқ. Украинанинг Дунай дарёсида бир нечта портлари бор - масалан, Рени ва Измаил. Сўнгги пайтларда улар Россия томонидан ўққа тутилмоқда.
Киев «ғалла битими» тугатилиши муносабати билан ўз ғалласини экспорт қилишнинг муқобил йўлларини қидирмоқда. Битим 17 июлдан бери тўхтатилган.
Аввал Украина дони Дунай портлари орқали экспорт қилинмас эди, чунки уларни Қора денгиз бўйлаб ташиш энг арзон бўлган (2022 йил ноябр ойида тоннасига - 29 доллар, Дунай портларидан эса - 124 доллар). Қуруқлик орқали ташиш эса бундан ҳам қимматроқ - бир тонна учун 140 доллар.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025