Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Равшан Ҳайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи сифатида иш бошлаган.
Генерал-майор Равшан Ҳайдаров 2001-2002 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири, 2002 йилда Давлат божхона қўмитаси раиси, 2002-2004 йилларда Сирдарё вилояти ҳокими бўлган.
У 2016-2021 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи сифатида ишлаган. 2021 йил феврал ойида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойи бошларида мудофаа вазири лавозимини тарк этганди. У 2018 йилнинг баҳорида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи сифатида иш бошлаган.
Мавзуга оид
17:17 / 26.12.2023
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси. ЎФА йил лауреатларини эълон қилди
21:35 / 18.03.2023
Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий
12:57 / 09.02.2021
Тошкент шаҳар ФВБга янги бошлиқ тайинланди
21:52 / 06.01.2021