Иқтисодиёт | 21:21 / 11.09.2023
16038
1 дақиқада ўқилади

4 та тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди

Марказий банк “Ozinterpay”, “Interpay Sys”, “Wooppay uz”, “Venkon group” каби тўлов ташкилотларининг лицензиясини чақириб олди.

Фото: Kun.uz

Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Бунга сабаб сифатида уларнинг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани келтирилган.

“Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан:

  • “Ozinterpay” масъулияти чекланган жамияти;
  • “Interpay Sys” масъулияти чекланган жамияти;
  • “Wooppay uz” масъулияти чекланган жамияти;
  • “Venkon group” масъулияти чекланган жамияти

тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олингани ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилгани маълум қилинади”, дейилади МБ хабарида. 

Мавзуга оид