АҚШ ва Ветнам ҳамкорликнинг юқори даражаси бўйича келишиб олди
Қўшма Штатлар Ветнам билан «ҳар томонлама стратегик шериклик» ҳақида келишиб олган бешинчи давлатга айланди. Бундай давлатлар қаторида Россия ва Хитой ҳам бор.
Америка президенти Жо Байденнинг 10 сентябр, якшанба куни Ханойга ташрифи якунларига кўра, Қўшма Штатлар ва Ветнам «ҳар томонлама стратегик шериклик» тўғрисида келишиб олди. Вьетнамда бу хорижий давлат билан ҳамкорликнинг энг юқори даражасидир.
Қўшма Штатлар Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Хитойдан кейин коммунистик Ветнам ҳамкорликни кучайтирган бешинчи давлат бўлди. Оқ уй Байденнинг сафарини «тарихий давлат ташрифи» деб атади. Шу билан бирга, Ханой ва Вашингтон яримўтказгичлар ва ноёб металларни етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг чуқурлашиши Вашингтоннинг Жануби-Шарқий Осиёда Хитойга қарши туриш истаги фонида содир бўлмоқда, деб таъкидлайди AFP.
Қўшма Штатлар ва Вьетнам дипломатик муносабатларни фақат 1995 йилда, Ветнам уруши тугаганидан 20 йил ўтиб тиклаган. Вашингтон Ханойнинг Пекиндан кейин иккинчи йирик савдо шериги ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024