Ўзбекистон | 07:48 / 12.09.2023
7877
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Жамшид Насриддинов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Каттақўрғон тумани халқ депутатлари туман кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Эркин Турдимов туманда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, сектор раҳбарлари ва туман корхона-ташкилотлари раҳбарларига қатор вазифаларни юклади. 

Сессияда депутатлар томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Жамшид Насриддинов 2020 йилнинг ноябр ойи охирларида туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Ундан аввал у Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид