Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KOICA Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун грантлар пакетини кенгайтиради
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш учун грант дастурлари пакетини кенгайтириш, Тошкент тиббиёт академияси негизида санитария-эпидемиология хизмати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизими ходимларини тайёрлашга қаратилган миллий дастурни амалга оширишга 15 миллион доллар миқдорида грант ажратилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Евросиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.
Мулоқотда таъкидланганидек, KOICA ривожланаётган давлатларга беғараз ёрдам дастурларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашиб келмоқда. Ташкилот хорижий давлатларда 50 га яқин ваколатхонасига эга. 1995 йилда Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасини очган. Айни пайтда мамлакатда мазкур нуфузли ташкилот билан 9 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу орқали кўплаб мутахассислар, хусусан, тиббиёт ходимлари ҳам Кореяда стажировкада бўлиб қайтмоқда. KOICA лойиҳа ва грантлари иштирокчисига айланяпти.

Учрашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш учун грант дастурлари пакетини кенгайтириш, Тошкент тиббиёт академияси негизида санитария-эпидемиология хизмати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизими ходимларини тайёрлашга қаратилган миллий дастурни амалга оширишга 15 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни жадаллаштириш бўйича меморандум имзоланди.

Тиббиёт ходимларининг эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш ва касалликлар тарқалишига жавоб бериш қобилиятини ошириш ҳамда Тошкент тиббиёт академияси негизида замонавий виварий ва илмий-тадқиқот лабораториясини ўз ичига олган “Инновацион тиббиёт маркази” ни ташкил қилиш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Мезбонлар жорий йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон – Корея халқаро тиббиёт форумида ташкилотчи ҳамкор сифатида қатнашишга таклиф этилди.

Мавзуга оид
13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?
13:51 / 23.05.2025
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
10:18 / 22.05.2025