Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради
15-17 сентябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун ва дам олиш кунлари республика барча ҳудудлари бўйича куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, шамол шарқдан эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат +13...+18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво +25...+30 даражагача кўтарилади.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябр кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Пойтахтда 15-17 сентябр кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +15...+17 даража, кундуз кунлари +27...+29 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025