Жаҳон | 08:31 / 15.09.2023
4414
3 дақиқада ўқилади

Европа Марказий банки асосий фоиз ставкасини 4,5 фоизгача оширди

Европа Марказий банки базавий ставкаларни қаторасига ўнинчи марта оширди. Бу ҳозирча охирги ўсиш бўлиши кутилмоқда. Қарор ЕМБ кенгашининг «қатъий кўпчилиги» томонидан қабул қилинди.

Фото: AFP

Европа Марказий банки (ЕМБ) евроҳудудда юқори инфляцияга қарши кураш чоралари доирасида асосий фоиз ставкаларини яна оширди. Бу қарор ЕМБ бошқарув кенгаши аъзоларининг «қатъий кўпчилиги» томонидан қабул қилинди, деди Европа молия институти раҳбари Кристин Лагард 14 сентябр, пайшанба куни Франкфурт-Майнда. Асосий кредит ставкаси 0,25 фоиз пунктга кўтарилиб, 4,5 фоизга етди, бу кетма-кет ўнинчи ўсишдир

Шу билан бирга, ЕМБ депозитлар бўйича фоиз ставкасини 3,75 фоиздан 4,0 фоизга оширди, бу Европа валюта иттифоқи тарихида 1999 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. «Инфляция даражаси пасайишда давом этмоқда. Аммо у ҳали ҳам узоқ вақт давомида жуда юқори даражада қолиши кутилмоқда», - дейилади Европа Марказий банки баёнотида.

Ҳозирча сўнгги ошириш

ЕМБ, шунингдек, бу, эҳтимол, базавий ставкаларнинг охирги ўсиши эканлигини таъкидлади. Улар инфляция кўрсаткичларини мақсадли қийматга қайтаришга катта ҳисса қўшадиган даражага етди, дея тушунтирилди Франкфуртда. Шу билан бирга, Лагард керак бўлса, базавий ставкалар янада оширилишини истисно этмади. 

Охирги марта ЕМБ базавий фоиз ставкаларини июл ойи охирида 0,25 фоиз пунктига оширган эди. Тижорат банклари ЕМБдан қарз оладиган кредит ставкаси 4,25 фоизгача кўтарилди, бу - охирги марта 2008 йил октябр ойида глобал молиявий инқироз бошланишида кузатилган даража. Юқори фоиз ставкалари кредитларни қимматроқ қилади. Бу талабни секинлаштириши ва нархларнинг ўсишини чеклаши мумкин. Шу билан бирга, қиммат кредитлар иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади.

Еврозонадаги инфляция - оптимал даражадан икки баравар юқори

Бизнес ва макроиқтисодчилар ЕМБни эврозонада юқори инфляцияга қарши кураш чораларини тўхтатиб туришга чақирмоқда, чунки юқори фоиз ставкаларининг таъсири дарҳол сезилмайди. 

20 аъзоси бўлган валюта иттифоқида инфляция даражаси сўнгги ойларда 2022 йилдаги рекорд даражадан пасайди. Август ойида евроҳудудда ўртача инфляция даражаси 5,3 фоизни ташкил этди. Бу ЕМБнинг ўрта муддатли истиқболда оптимал даража деб ҳисоблаган 2,0 фоизлик кўрсаткичидан икки баравар кўпроқдир, дея қайд этади Reuters. 

Мавзуга оид