Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNH Ўзбекистонда саноат корхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этади
Ўзбекистон президенти қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йоркда CNH компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди.

Активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган CNH трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур Case ва New Holland брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради.
Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва модернизация қилиш, комбайн ва пахта йиғиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шу жумладан юқори қувватли тракторлар ишлаб чиқариш ҳамда лизинг тузилмаларига тўғридан тўғри молиявий ресурслар ажратиш режаларини баён қилди.
Президент компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025