Арманистон мухолифати оммавий итоатсизлик акциялари бошланганини эълон қилди
Аввалроқ, арман мухолифати бош вазир Никол Пашинянни лавозимидан четлаштириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи миллий қўмита ташкил этилганини маълум қилганди.

Фото: Reuters
Арманистон мухолифати бош вазир Никол Пашинянни истеъфога чиқариш мақсадида оммавий итоатсизлик акциялари бошланганини эълон қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз оммавий итоатсизлик акцияларини бошлаяпмиз, унга нафақат Ереван, балки вилоятлар ҳам қўшилиши керак. Масала шу ерда ҳал қилиниши шарт», - деди мухолифат етакчиларидан бири, Арманистоннинг биринчи бош вазири (1990-1991 йилларда) Вазген Манукян Ереван марказидаги Республика майдонида мухолифат митингида.
Аввалроқ, арман мухолифати бош вазир Никол Пашинян ва унинг ҳукуматини ҳокимиятдан четлатиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи миллий қўмита ташкил этилишини эълон қилган эди. «Дашнакцутюн» партияси вакили Ишхон Сагателяннинг айтишича, бундан ташқари, парламент мухолифати Пашинянга импичмент эълон қилиш жараёнини бошламоқчи.
Пайшанба куни Пашинян видеомурожаатида мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари мухолифат митингларига кескин ва тезкор муносабат билдиришини айтди.
Мавзуга оид

17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

08:23 / 22.03.2025
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди

20:21 / 13.03.2025
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди

11:58 / 11.03.2025