Ўзбекистон | 07:42 / 22.09.2023
2221
1 дақиқада ўқилади

Нотариуслар кадастр органларидан кўпроқ маълумот олади

Нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкаси ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади.

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ҳамкорлиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзгартиришларга кўра:

  • нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкаси ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади;
  • турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда нотариусга кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини тақдим этиш амалиёти бекор қилинади.
  • Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.09.2023 йилдан кучга кирди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид