Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада «Россия» сўзини кичик ҳарф билан ёзишга расман рухсат берилди
Бу украин тилининг меъёрларига мос деб тан олинди, аммо фақат «норасмий матнларда».
Украина тил стандартлари миллий комиссияси «Россия» сўзини ва Россия Федерацияси билан боғлиқ бошқа тушунчаларни кичик ҳарф билан ёзишга рухсат берди.
Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги бошланганидан бери кўплаб украиналик оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари «Россия» сўзини катта ҳарф билан ёзишни тўхтатдилар. Энди бу амалиёт украин тилининг меъёрларига мос деб тан олинди, аммо фақат «норасмий матнларда».
«Укринформ» агентлигининг хабар беришича, энди қуйидаги сўзларни кичик ҳарфлар билан ёзишга расман рухсат берилган: «Россия Федерацияси», «Россия», «Москва», «Московия», «Москва қироллиги», «Россия империяси», «Россия Давлат Думаси» ва бошқалар.
Қарор Украина ҳукумати бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук томонидан «Украина халқининг Украина давлати мустақиллиги учун олиб борган қаҳрамонона кураши ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларини инобатга олган ҳолда» қабул қилинган.
8 сентябр куни Верешчук Миллий комиссияни «вақтни беҳуда сарфламасликка ва барча украиналиклар қилаётган ишларни расмийлаштирмасликка» чақирган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025