Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу: Исроил ва Саудия Арабистони «тарихий тинчлик» ёқасида
Унинг сўзларига кўра, икки давлат муносабатларни нормаллаштиришга яқинлашмоқда, бу «минтақа учун тинчлик ва фаровонликнинг янги даврини бошлаб берадиган улкан ютуқ» бўлади.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил ва Саудия Арабистони «тарихий тинчлик» ёқасида эканини айтди.
Бу ҳақда Нетаняҳу жума куни БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат муносабатларни нормаллаштиришга яқинлашмоқда, бу «минтақа учун тинчлик ва фаровонликнинг янги даврини бошлаб берадиган улкан ютуқ» бўлади.
Нетаняҳу араб давлатлари билан муносабатларни нормаллаштириш фаластинликлар билан тинчликка эришишга ҳисса қўшишини таъкидлади.
«Иброҳим келишувлари», шубҳасиз, тинчликнинг янги даврига замин яратиб берди. Аммо ишончим комилки, биз янада таъсирчан ютуқ – Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида тарихий тинчлик ўрнатиш арафасида турибмиз», — деди Нетаняҳу.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025