Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия АҚШдан 24 та F-35 қирувчи самолётини сотиб олади
Дастлабки самолётлар 2029 йилда тайёр бўлади, учувчилар АҚШда ўқитилади.
Чехия ҳукумати чоршанба куни АҚШдан 24 та F-35 товушдан тез учувчи қирувчи самолёт сотиб олишга қарор қилди.
Бу ҳақда бош вазир Петр Фиала матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ҳукумат бугун 24 та F-35 товушдан тез учувчи самолёт сотиб олишга қарор қилди. Биринчи самолёт 2029 йилда тайёр бўлади, бизнинг учувчиларимиз АҚШда улар бўйича машғулотларни бошлайди. 2031 йилда Чехияга биринчи қирувчи самолётлар келади ва биз 2035 йилда барча 24 та самолётга эга бўламиз», деди у.
Қайд этилишича, Чехия бу ҳолатда армия тавсияси асосида ҳаракат қиляпти.
«Ҳукумат фуқароларимиз ва бутун мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашни ўзининг асосий мажбуриятларидан бири деб ҳисоблайди. Бу армиямизни модернизация қилиш ва уни ҳақиқатан ҳам зарур бўлган нарсалар билан таъминлаш орқали амалга оширилади», — деди бош вазир.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025