Сергелидаги портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди
Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодиса бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Фото: Kun.uz
Бош вазир матбуот хизмати хабарига кўра, комиссияга ҳукумат раҳбари ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади.
Комиссия фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан тузилган.
Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
Бундан олдин Сергели туманида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 163 киши турли даражада тан жароҳатлари олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:51 / 08.04.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

22:38 / 23.03.2025
Сергелида янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

12:00 / 12.10.2024