Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги юзлаб хонадонлар ёқимсиз ҳиддан азият чекмоқда
Яшнободда одамлар ис газининг зарарли ҳидидан азият чекаётганини таъкидлашмоқда. «Ҳудудгазтаъминот»га кўра, бу газ ускуналаридан сизиб чиқаётган газ натижасида ҳосил бўлган ҳид эмас. Ҳолатга ҳудуддаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги носозлик сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Уйсозлар» мавзеси (эски «Панелний») аҳолиси 2-3 ойдан бери тунда тарқаладиган ёқимсиз ҳиддан азият чекмоқда. Айниқса, сўнгги 1 ой ичида вазият ниҳоятда ёмонлашган. Таҳририятга юборилган мурожаатда бу ис газининг кучли ҳиди экани таъкидланган.
«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматининг Kun.uz’гa маълум қилишича, ушбу ҳудудда жойлашган кўп қаватли уйларнинг газ ускуналари, газ қудуқлари ва хонадонларнинг ертўла қисмлари «Variotec» (газ ҳидини аниқловчи қурилма) орқали назоратдан ўтказилган. Аммо атрофда ҳеч қандай газ ҳиди мавжуд эмаслиги аниқланган, аксинча тарқалган ҳид бензин ва пропан газининг қолдиғи бўлиши мумкинлиги қайд этилган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

«Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати бу борада компания мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
09:20 / 29.01.2025