Жаҳон | 15:20 / 01.10.2023
18252
6 дақиқада ўқилади

Донбассдаги украин вертолётлари ва Харкивдаги кўнгиллилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 584-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ қўшини Украина бўйлаб дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. 30 дрондан 16 таси уриб туширилган.
  • Россиянинг Смоленск шаҳри мэри шаҳар устида бешта дрон уриб туширилганини маълум қилиб, аҳолидан уйдан чиқмасликни сўраган. Белгород области раҳбари Шебекинодаги марказий бозорга зарба берилганини маълум қилди.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Россия уруш яна бир неча йил давом этишига тайёрланмоқда.
  • АҚШ Конгресси ҳукумат фаолияти тўхтаб қолишидан қочишга имкон берувчи вақтинча бюджетни қабул қилди. Унда Украинага ҳарбий ёрдам учун харажатлар кўзда тутилмаган.
  • Словакияда парламент сайловларида собиқ бош вазир, Украинага ҳарбий ёрдам берилишига қарши Роберт Фицонинг партияси ғалаба қозонди.
  • Путин «Вагнер» ХҲК командири Трошев билан учрашди. Улар «кўнгилли тузилма» тузиш масаласини муҳокама қилишган.
  • Киев иштирокчилари Украинада қурол ишлаб чиқаришни мўлжаллаган халқаро Мудофаа саноати алянси тузмоқда. Украина ТИВ хабарига кўра, алянсга аллақачон 19 мамлакатдан 38 компания қўшилган.
  • Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг «янги регионлари» [Россия ҳукумати Украина областларининг аннексия қилиб олишга уринаётган областларини шундай атайди] келгусида кўпайиши ҳақида гапирди.
  • Евроиттифоқ мамлакатлари Украина қуролли кучлари учун 27 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини тайёрламоқда, дея хабар берди ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел. 2024 йил бошига қадар уларнинг сони 40 мингга етиши кўзда тутилган.

Донецк областидаги украин вертолётчилари

Украина қуролли кучлари техниги Донецк областидаги аэродромда Ми-8 вертолёти роторини текширмоқда. Йўқотишларга қарамай, армия авиацияси украин қўшинини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Уруш бошидан буён Украина камида 37 вертолётдан айрилгани маълум.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина вертолётларининг асосий қуроли «ҳаво — ер» типидаги бошқарилмайдиган ракеталар бўлиб қолмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи пулемёт билан Ми-8 вертолётида. Авиация нафақат ҳаводан зарбалар билан қуруқлик қўшинларини қўллаб-қувватлаб туради, балки уларга ўқ-дори етказиб ҳам беради, шунингдек ярадорларни эвакуация қилади.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг Ми-8 вертолёти пилоти Донецк областида жанговар топшириқни бажаришга йўл олмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари армия авиациясининг Донецк областидаги аэродром очиқ майдонда барпо этилади. Россияликларнинг зарбаларидан сақланиш учун вертолётларнинг жойлашуви тез-тез ўзгартирилади.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг ярадор аскарлари Бахмут яқинидаги тиббиёт пунктида 

Бахмут яқинидаги тиббиёт пунктига ярадорларнинг янги партияси олиб келинмоқда. Украина ҚК шаҳардан жанубдаги икки қишлоқ - Клешчиевка ва Андрийивкани озод этган, энди эса россияликларнинг Ҳорливка — Бахмут темирйўли бўйлаб жойлашган янги мудофаа чизиғи штурм қилинмоқда.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут фронтидаги тиббиёт пунктига келтирилган украиналик ярадор аскар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик шифокорлар Бахмут яқинида ярадорларга ёрдам кўрсатмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚК тиббиёт пунктида ярадор аскарнинг деворга илинган қўлқопи ва иконка
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Харкив областининг оккупация қилинган ҳудудларидан келган қочқинлар учун бошпана 

Жительница Харькова Светлана совместно с волонтерами благотворительной организации устроила приют для беженцев в собственном доме
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
В харьковском приюте Светланы беженцы проводят несколько дней, после чего благотворительные организации отправляют их вглубь страны
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналиклар оккупация қилинган ҳудуддан Россиянинг Белгород областига ўтишади, у ердан эса ҳуманитар йўлак орқали Суми ва Харкив областларига — Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга қайтиш мумкин.
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Оккупация қилинган ҳудуддан келган қочқинлар оиласи қизи Харкивдаги бошпана ҳудудида
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкивдаги кўнгиллилар иши

Харкив области Волчанск шаҳри аҳолиси вакили Қизил Хоч кўнгиллилари томонидан эвакуация қилинмоқда. Бу регион Россия томонидан ўққа тутиб турилади, машинадаги украиналик аёлнинг уйи жиддий шикастланган.
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Волчанскдан олиб кетувчи йўл
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ўзига тиббий ёрдам кўрсатаётган кўнгиллига эски фотони кўрсатмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив аҳолиси вакили кўнгиллиларни кутиб олиши
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Беморларни қабул қилиш учун вақтинча жойга айлантирилган ертўлада харкивлик аёлга ёрдам кўрсатаётган кўнгилли
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Отишмалар остидаги эвакуация
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкив области. Оккупация вақтида қийноқлардан кейин ўлдирилган тинч аҳоли вакили жасадининг эксгумацияси 

Юрий Кривичнинг эксгумация жараёни
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид