Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуаси қурилади
Al Mirqab Capital Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуришга инвестиция киритмоқчи.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Al Mirqab Capital ҳолдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди.
1983 йилда асос солинган Al Mirqab Capital ҳолдинги АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда For Seasons, The Ritz Carlton ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, мамлакатда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди.
Инвестиция лойиҳалари қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025