Киевда илк бор ЕИ давлатлари ТИВ раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Киевдаги учрашуви Европа Иттифоқидан ташқаридаги биринчи учрашувдир. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррел уни «тарихий» деб атади.
Киевда 2 октябр, душанба куни Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлат ташқи ишлар вазирлари норасмий саммитга йиғилди. Бу Европа Иттифоқидан ташқарида бўлиб ўтаётган юқори даражадаги биринчи бундай учрашувдир.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел уни «тарихий» деб атади ва Украина Европа Иттифоқининг бўлажак аъзоси эканини қўшимча қилди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ҳам Украина пойтахтида эканини Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан бири 2 октябр куни эрталаб журналистлар сўровига жавобан тасдиқлади.
Reuters хабарига кўра, Киевдаги норасмий саммитда Европа Иттифоқининг Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини таъкидлаш режалаштирилган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан учрашув ҳақида фақат унинг бошланишидан олдин эълон қилинган.
Мавзуга оид
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
09:52 / 11.10.2024
Евроиттифоқ Россияни дон кемаларига ҳужумларни тўхтатишга чақирди
08:50 / 10.10.2024
ЕИ давлатлари Украинага 35 млрд евро тақдим этишга келишиб олди
10:50 / 09.10.2024