Жаҳон | 15:06 / 02.10.2023
8978
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди

Пенсилвания университети (АҚШ) тадқиқотчилари коронавирусга қарши мРНК вакциналарини ишлаб чиққани учун тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

2023 йил учун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Пенсилвания университети (АҚШ)дан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши мРНК вакциналарини яратишга асос бўлган. Бу ҳақда 2 октябр, душанба куни Швеция пойтахтида ушбу мукофотни топширувчи Стокҳолмдаги қироллик Каролина тиббий-жарроҳлик институти маълум қилди.

Ўтган йилларда тиббиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 113 марта берилган бўлиб, 2022 йилгача 225 нафар ғолиб аниқланган.

Швециялик биолог Сванте Пабо 2022 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун лауреатга айланди.

2021 йилда америкалик тадқиқотчилар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутян физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Улар инсон танасининг ҳарорат ва тегинишни ҳис қилишига имкон берувчи рецепторларни кашф этгани учун мукофотни олди. 2020 йилда гепатит C вирусини аниқлашга катта ҳисса қўшган америкалик вирусологлар Харви Олтер, Чарлз Райс ва британиялик Майкл Хаутон мукофот ғолиблари бўлди.

Мавзуга оид