Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд яқинида «оловли шар». Англияда яшин уриши туфайли портлаш рўй берди
Англиянинг Оксфордшир графлигида чақмоқ уриши чиқиндиларни қайта ишлаш заводида газ портлашига олиб келди.
Заводга эгалик қилувчи Severn Trent Green Power компанияси озиқ-овқат чиқиндилари биогаз қилиб қайта ишланадиган резервуардаги газ портлаганини тасдиқлаган.
Завод Оксфорддан шимоли-ғарбда жойлашган Кассингтон қишлоғида жойлашган.
Компания портлаш ва кейин келиб чиққан ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
Ёнғинни ўчириш ишларига олтита ўт ўчириш машинаси ва 40 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган.
Портлаш туфайли атрофдаги ҳудудларда электр таъминоти узилиб қолган; ёнғинни ўчириш вақтида полиция Оксфорднинг шимолий чеккасидан қўшни Айншем шаҳарчасига олиб борувчи шоссени ёпган.
«Мен ошхонада ўтиргандим ва бирдан ҳаммаёқ ёришиб кетди, кейин эса жуда кучли чақмоқни эслатувчи қасирлаш эшитилди, — деган BBC билан суҳбатда Оксфорд университети ходими Жек Фрауд. — Мен деразадан ташқарига қарадим ва осмон тўқсариқ тусда титраётгандек кўринди. Мен бу ҳолатни тасвирга олиш учун ҳовлига чопиб чиқдим, у йигирма сониядан кейин сўнди».
«Аввалига, милтиллаш ва тутун пайдо бўлмагунича, қуёш ботяпти деб ўйладим, — дейди маҳаллий аҳоли вакили, оксфордлик бизнесмен Стюарт Ҳоскинг. — Кейин эса момақалдироқ пайтидагидек гумбурлаш эшитилди, аммо фақат бир зарба бўлди».
Қоидага кўра, Англияда октябр ойида момақалдироқ жуда кам рўй беради. Бу йил метеорологлар уларни ноодатий юқори ҳарорат билан боғлашмоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, Англия жануби-шарқида момақалдироқлар яна бир неча кун давом этади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025