Кевин Спейси қўли увишиб қолгани учун шифохонага олиб борилган
Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида бетакрор нақшларни томоша қилаётган вақтимда чап қўлим увишиб қолди ва мени тарихий шаҳардаги замонавий тиббиёт муассасасига олиб боришди. Менга тезкор ёрдам кўрсатишди ва яхшики, жиддий ҳеч нарса содир бўлмапти, деган америкалик киноактёр.
Америкалик актёр Кевин Спейси юрак хуружи гумони билан Ўзбекистон пойтахтида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Британиянинг The Sun таблоиди ёзди.
«Кевин Спейси кинофестивалда қўли ишламай қолгани туфайли юрак хуружидан гумонланиб, шифохонага ётқизилди», деб ёзди газета.
Қайд қилинишича, Спейсининг «чап қўли бир неча сония давомида бутунлай қотиб қолган». Тошкентда актёрни МРТ текширувидан ўтказишган, бироқ, гумонлар тасдиғини топмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг Kun.uz'га маълум қилишича Самарқанддаги тиббиёт муассасасасига олиб келинган.
Текширувларда унинг соғлигиди жиддий муаммо аниқланмаган.
Кўп ўтмай актёр XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Самарқанддаги ёпилиш маросимида сўзга чиққан.
"Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида бетакрор нақшларни томоша қилаётган вақтимда чап қўлим увишиб қолди ва мени тарихий шаҳардаги замонавий тиббиёт муассасасига олиб боришди. Менга тезкор ёрдам кўрсатишди ва яхшики, жиддий ҳеч нарса содир бўлмапти", — деган Спейси.
Актёр 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этган.
Кевин Спейси 1959 йилда туғилган (ҳозир 64 ёшда), америкалик саҳна ва кино актёри, кинорежиссёр, сценарийнавис, продюсер. Кўплаб кинофилм ва сериалларда суратга тушган. «Оддий гумонланувчилар» ва «Америкача гўзаллик» филмлари учун «Оскар» (1996, 2000), BAFTA (2000), «Олтин глобус» (2015), «Тони» (1991) ва «Грэмми» (2006) каби кўплаб мукофотлар соҳиби.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024