Тошкентда АҚШга ишга юбориш эвазига 46 минг доллар олган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Департамент хабарига кўра, унда фуқаро Х.И. фуқаролар М.А., Б.С. ва А.А.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 46 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Д.А.га танишлари ёрдамида Корея давлатига бориш учун виза олиб бериш ва ишга юбориши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:17 / 12.10.2024
Камала Ҳаррис соғлом экани ҳақидаги маълумотномани эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024