Ўзбекистон | 12:39 / 09.10.2023
12870
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди

Санжар Эрданов «Ўзбекконцерт» директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Ўзбекконцерт

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 2023 йилдаги 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Маданият вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган йиғилишда муассаса раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани маълум қилинди.

Шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Санжар Эрданов «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Шундан сўнг, муассаса марказий аппарати ва барча ҳудудий бўлимларнинг ҳисоботи эшитилиб, натижалар таҳлил қилинди. Ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба огоҳлантирилди, айримларига ҳайфсан берилди. Жорий йил якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришиш зарурлиги таъкидланиб, ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Мавзуга оид