Ўзбекистонда автомобил рақами деярли 900 млн сўмга сотилди
Рақам учун амалдаги курс бўйича 75 минг доллар тўланган. Бу пулга Ўзбекистонда янги премиум автомобилни харид қилиш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чиройли автомобил рақами салкам 900 миллион сўмга сотилгани акс этган суратлар тарқалди.
Қайд этилишича, 01 777 RRR давлат рақами учун 893 миллион сўм ёки амалдаги курс бўйича 75 минг доллар тўланган.
Бу пулга Ўзбекистонда янги Tesla Model Y, Lexus LS, Kia Carnival, Zeekr 001 ва бошқа премиум автомобилларни харид қилиш мумкин.
Шунингдек, бу пулга еттитага яқин Chevrolet Gentra ҳам олса бўлади.
2022 йилнинг май ойида 50 777 ZZZ авторақами 669 миллион 600 минг сўмга сотилганди. Бу Марказий банк томонидан ўша пайтда белгиланган доллар курси бўйича 60 минг доллардан ортиқни ташкил этган.
Мавзуга оид

20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади

09:32 / 09.05.2025
ЕИ АҚШга автомобиллар ва самолётларга божлар билан таҳдид қилмоқда

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

11:55 / 26.04.2025