Ўзбекистон | 15:03 / 12.10.2023
9435
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили тайинланди

Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимига тайинланди. Бунгача у президент администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланган Камол Мухторов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Камол Мухторов 42 ёшда. У Самарқанд давлат университети ва Лондон дипломатик академиясини тамомлаган. 

2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётган эди.

Камол Мухторов 2018-2023 йилларда ЮНЕСКОдаги доимий вакилликни бошқарган ва июл ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид