Ўзбекистон | 09:48 / 13.10.2023
18665
1 дақиқада ўқилади

СЭС раисига ўринбосарлар тайинланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига уч нафар ўринбосар тайинланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.

Нурмат Отабеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. 

У 2020 йилдан бери Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.

Ботир Қурбонов

Ботир Қурбонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У 2020 йилдан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг илм-фан ва инновация бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Қобил Ҳайитов

Қобил Ҳайитов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

У Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси Бухгалтерия бўлими давлат солиқ бош инспектори бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид