Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Корея аэрокосмик университети филиали ташкил этилиши мумкин
Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда Корея аэрокосмик университети филиалини, давлат ва хусусий сектор авиация саноати ходимлари учун қисқа муддатли ўқув дастурларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Транспорт вазирлигида Корея аэрокосмик университети президенти бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасида профессионал кадрларга бўлган талабнинг кескин ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, университет билан ўзаро ҳамкорликда ўқув курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.
Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда Корея аэрокосмик университети филиалини, давлат ва хусусий сектор авиация саноати ходимлари учун қисқа муддатли ўқув дастурларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Корея аэрокосмик университети президенти дастурларни ишлаб чиқиш ва тегишли мутахассислар иштирокида махсус маърузалар ўтказишни ташкил қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
11:35 / 09.04.2025