Тошкентда Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида кекса аёлни уриб юборди
Юнусобод туманида Spark пиёдалар ўтиш жойида 70 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
13 октябр куни ижтимоий тармоқларда Spark русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида кекса аёлни уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Кадрларда Spark ҳайдовчисининг тезликни ошириб, учинчи қаторга ўтиш йўлини ўзгартираётгани, шу пайт аёлнинг йўлдан ўтаётгани акс этган.
Gazeta.uz'нинг ёзишича, тўқнашув тахминан соат 8:50 да Тошкентнинг Юнусобод туманида содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1953 йилда туғилган аёл тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024