Хитой Хонободда ёпиқ муз курорти қуришни режалаштиряпти
Лойиҳа қиймати 12 млн долларни ташкил этади. Унда 500 ўринли автотураргоҳ, спорт майдончалари, кинотеатр, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижонда Хитой инвестицияси асосида ёпиқ муз курорти қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Хитойдан ташриф буюрган инвесторлар билан ўтказилган учрашувида туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида 4 гектар майдонда ёпиқ муз курортини қуриш масалалари кўриб чиқилди.
Лойиҳа қиймати 12 млн долларни ташкил этиб, ёпиқ муз курортида 500 та автомобил кириш имкониятига эга автотураргоҳ, спорт майдончалари, кинотеатр, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш фаолиятлари йўлга қўйилади.
Лойиҳа 365 кун, 24 соат мобайнида ишлаш қувватига мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқилган. Лойиҳа учун ажратиладиган жой Хонобод шаҳридан таклиф этилган.
Шунингдек, томонлар меваларни қайта ишлаш орқали экспортни амалга ошириш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025