Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Исроилнинг Ғазога берган аввалги зарбаларини ҳарбий жиноят деб атади
2021 йилдан 2023 йил августигача Ғазо секторига берилган зарбалар ҳарбий жиноят деб тан олинди.
Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ) томонидан 2021 йил майидан 2023 йил августигача бўлган даврда Ғазога берган зарбалари ҳарбий жиноят ҳисобланади. Бундай хулосалар Исроилдаги воқеаларни ўрганиш бўйича БМТ комиссияси ҳисоботида келтирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Исроилнинг [Ғазо секторига] зарбалари оқибатида етказилган зарар ва қурбонлар [ҲАМАС устидан] ҳарбий устунликка мутаносиб эмас эди, шунинг учун бу ҳаракатлар ҳарбий жиноят ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.
Комиссия, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини олиб киришни тақиқлашни «халқаро ҳуқуқнинг бузилиши» деб атади.
Комиссиянинг аниқлик киритишича, ҳужжат устидаги ишлар 2023 йил октябр ойида бошланган зиддиятдан олдин якунланган ва 2021 йил май – 2023 йил августгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025