Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Ўқувчилар 10 ноябрдан иккинчи чорак учун ўқишга қайтади.
Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар 4 ноябрдан таътилга чиқади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Kun.uz'га тасдиқлашича, жорий ўқув йилининг биринчи чораги 3 ноябрдан якунланади. Ўқувчилар 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун давомида таътилда бўлиб, иккинчи чоракни 10 ноябрдан бошлашади.
Маълумот учун, 2017 йилда қабул қилинган ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ўқув йили давомидаги таътиллар муддатлари қуйидагича деб белгиланади:
- кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун;
- қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календар кун;
- баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календар кун;
- ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. И синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Мавзуга оид
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
14:34 / 19.06.2024