Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга «Маданий туризмнинг халқаро пойтахти» мақоми берилади
UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Самарқандга «Маданий туризмнинг халқаро пойтахти» мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилинди.
Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга «Маданий туризмнинг халқаро пойтахти» мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва UNWTO бош котиби Зураби Пололикашвили томонидан имзоланди.
Аввалроқ, UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессиясининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Самарқанд шаҳрини Маданий туризмнинг халқаро пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббус Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилгани ҳақида хабар берган эдик.
«Бу юксак мақом асрлар бўйи ўз таровати ва беқиёс меросини безавол сақлаб келаётган, бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги билан бутун дунёда шуҳрат қозонган Самарқанднинг мўътабар номига ҳар томонлама муносиб бўлар эди», — деган эди Ш.Мирзиёев.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025