Андижонда бир неча уюм пахта ёниб кетди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса бор-йўғи 12 кг пахта ёнганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги пахта тайёрлаш пунктларининг бирида пахта хирмонлари ёнаётган видео тарқалди.
Тасвирларда бир нечта пахта уюми ёнаётгани, улардан бирида олов уюмни бутунлай қоплаб олганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди ва унда айтилишича ёнғинда бор-йўғи 12 кг (!) пахта ёнган.
«Аниқланишича, 16 октябр куни Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙда жойлашган “Тетратех” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида 12 кг пахта хомашёси ёниб кетган. Ёнғин электр кабелларидаги носозлик туфайли қисқа туташув натижасида юзага келган. Ёнғин Андижон-36 навли 1-сорт 2-синфга кирувчи пахтанинг юза қисми ёнган, “Тетратех” МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга маҳсулотга етказилган зарар аниқланиб, тўлиқ қоплаб берилган», дейилади вазирлик муносабатида.
Ҳодиса ҳақида пахта қабул қилиш пунктидаги оловни ўчирган ФВВ ва унинг ҳудудий бошқармаси ҳеч қандай расмий маълумот бермади.
Кun.uz'нинг қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачилик соҳасидан хабари бор манбасига кўра, бир уюм пахтада бир неча ўн тонна пахта толаси мавжуд бўлади.
Маълумот учун, Андижондаги ҳолат биринчиси эмас. 2022 йил 12 октябр куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган “Жиззах Инстурал Тўқима” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлганди. Ўшанда битта ғарамнинг устки қисмида 35-40 кг пахта ёнгани айтилганди.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024