Ўзбекистон | 14:21 / 18.10.2023
4955
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Аҳоли саломатлиги бўйича янги кодекс соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириб, қонуности ҳужжатларини қисқартириш ва улар ўртасида қарама-қаршиликларни йўқотишни мақсад қилган.

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кодекс шу пайтгача соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солувчи тарқоқ қонунчилик, қонуности ҳужжатларининг кўплиги ва улар ўртасида қарама-қаршиликлар, бўшлиқларни йўқотиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таклиф қилинаётган кодекс 21 боб ва 199 моддани ўз ичига олиши кўрсатилган.

Кодекс яратилиши соҳадаги қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш, тўғридан тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатини қабул қилиш орқали тиббиёт соҳасини қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиш ҳажмини қисқартириш, соҳадаги халқаро стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг энг яхши амалиётини имплементация қилиш заруратидан пайдо бўлган.

Шу билан бирга, соҳадаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш – аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ва тиббиёт соҳаси самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини кучайтириш ва ҳимояланиш даражасини кенгайтириши айтилмоқда.

Мавзуга оид