Ўзбекистон | 19:04 / 19.10.2023
13409
1 дақиқада ўқилади

Боғча йўлланмасини олишнинг янги тартиби жорий этилди 

Энди йўлланма шаклланиши билан SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Уни қоғозда олиш шартмас. 

Боғчага жойлаштириш учун бериладиган йўлланмани энди Давлат хизматлари марказидан олиш шартмас. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, фарзандини боғчага жойлаштириш учун ариза Давлат хизматлари маркази орқали берилган бўлса, бундан буён йўлланма шаклланиши билан SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан боғчага бориш ва уни мудирага айтиш кифоя. Аввал бундай йўлланма фақат қоғоз шаклида ДХМ орқали олинарди. 

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, «махфий код боғча мудирасига айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади». 

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йилда боғчага жойлаштириш учун 1,4 млн дона, 2023 йил 9 ойи мобайнида 1 млн дона йўлланма шаклланган. Янги тартиб туфайли 6 тонна қоғоз тежалишига эришилади. 

Мавзуга оид