Ўзбекистон | 15:08 / 20.10.2023
25029
1 дақиқада ўқилади

Асака тумани ҳокими ишдан олинди

Бекзод Умматов муқаддам қўмита раиси ўринбосари бўлган, туман ҳокимлигига бир йил муқаддам келганди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Асака тумани ҳокимини ишдан олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Асака тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Бекзод Умматов вазифасидан озод этилди.

Умматов 2017–2019 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2019 йил феврал ойидан 2022 йил октябрига қадар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари бўлган, 2022 йил октябр ойида Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Эндиликда унинг ўрнига вилоят ҳокими ўринбосари Насибулло Мўминов Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Мўминов 2022 йил февралидан буён Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Мавзуга оид