Спорт | 20:16 / 22.10.2023
24385
1 дақиқада ўқилади

«Ордабаси» ўз тарихида илк бор Қозоғистон чемпиони бўлди

Қозоғистон чемпионатининг 25-турида «Ордабаси» «Шахтёр»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа ўз тарихида илк бор мамлакат чемпиони бўлди. 

«Ордабаси» сафида ўзбекистонлик футболчилар Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепишди. Чемпионлик ўйинида Умаров гол уришга эришди. 

Қозоғистон чемпионати. 25-тур. 22 октябр
Ордабаси — Шахтёр 3:1

Голлар: Жаксиликов (4), Умаров (12), Беседин (27) — Чогадзе (47).
Ордабаси — Сейсен, Матич, Астанов, Беседин (Васильев, 90), Ерланов, Жаксиликов (Федин, 71), Макаренко, Мбож, Суюмбаев (Нарзилдаев, 90), Тагиберген (Тунгишбаев, 71), Умаров (Абдухолиқов, 20). 
Шахтёр Караганда — Шацкий, Абдулла (Флюк, 90), Мина, Савкив (Тюлюбай, 78), Букорац, Галкин (Чогадзе, 46), Захаренко, Кошич, Назимханов (Димитренко, 78), Перцух, Свиридов (Таттибаев, 46).

Мавзуга оид