Полша президенти кортежидаги машинадан жосуслик маёғи топилди — ОАВ
Автомобилга манзилни онлайн кузатиш имконини берувчи қурилма ўрнатилгани аниқланган.

Фото: AP
Полша Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакат президенти Анжей Дуда маъмурияти машинасидан жосуслик кузатув мосламасини топишди. Ушбу машина президентнинг Украинага сафари чоғида кортежга киритилган эди, деб ёзди Tvn24.
Қайд қилинишича, машинага манзилни онлайн кузатиш имконини берувчи қурилма ўрнатилган. Хавфсизлик мутахассислари анъанавий тарзда автомобилдан портловчи мосламани излаган пайтда, шундай қурилмани топиб олишган. Уни машинага ким ва қачон ўрнатгани маълум эмас.
Tvn24 хабарига кўра, гап президентнинг лимузини ҳақида кетаётгани йўқ. Машина ушбу қурилма билан бир неча ой давомида ҳаракатланган бўлиши мумкин. Бу вақт ичида у кўпинча президент кортежига, жумладан, Украинага қилган сафари вақтида ҳам киритилган.
Дуда кортежи одатда учта машинадан иборат: давлат раҳбари минадиган асосий машина ва иккита хавфсизлик машинаси. Улардан бири олдинда, иккинчиси орқада ҳаракатланади. Хавфсизлик хизматининг розилиги билан колонна таркибига бошқа машиналар ҳам киритилиши мумкин, масалан, президент девони мансабдор шахслариники.
Tvn24 президент девонидан ҳолат бўйича маълумот сўраган. Аммо матбуот хизмати сўровга жавобан «Полша Республикаси президенти хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича изоҳ бермаслигини» таъкидлаган.
Мавзуга оид

13:15 / 13.05.2025
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди

00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

19:55 / 09.05.2025