Эрдўған Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилди
Туркия президенти Ғарб мамлакатларини можарони кескинлаштиришда айблади ва Фаластин хавфсизлиги учун кафил бўлишни таклиф этди. Шунингдек, ҲАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисоблашдан бош тортиб, унинг жангчиларини ўз юртини озод этиш учун курашаётган мужоҳидлар деб билишини айтган.

Фото: AK Parti
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған партиядошлари билан учрашув вақтида Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилишга қарор қилганини айтди. Hurriyet хабарига кўра, у буни Ғазо секторидаги вазият билан изоҳлаган.
«Мен Бинямин Нетаняҳу билан бир марта қўл бериб кўришганман. Бу АҚШдаги «Туркия уйи»да бўлганди. Аммо у бизнинг эзгу ниятимизни суиистеъмол қилди ва биз энди Исроилга сафар қилишдан бош тортдик», — деган Эрдўған.
Туркия президенти Ғазо секторида болалар ўлими учун масъулиятни ҳам Ғарб мамлакатлари зиммасига юклаган. «Ҳужумни оқлаш — Ғарбнинг қонли тарихи меросидир. Ғазо секторидаги қирғин учун айбдорлар Исроилга чексиз ёрдам кўрсатаётганлардир. Улар бу минтақада ҳеч қачон тинчлик бўлмаслигини исташади», — деган Эрдўған. «Агар биз тинчлик ҳукм сурадиган дунёни хоҳласак, хоч ва яримой концепциясидан воз кечишимиз керак. Акс ҳолда бу инсоният учун шармандалик бўлади», — дея қўшимча қилган у.
Эрдўған ҲАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисоблашдан бош тортиши, унинг жангчиларини ўз юртини озод этиш учун курашаётган мужоҳидлар деб билишини айтган. Шу билан бирга, турклар ҳеч қачон ирқчи бўлмаганини яҳудийлар барчадан кўра яхшироқ билишини таъкидлаган. «Биз — ортида минг йиллик донишмандлик турадиган Туркия республикасимиз», — деган у.
Туркия президенти барча томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилиши ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти ҳам очилиши кераклигини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, Туркия фаластинликлар учун хавфсизлик кафолати бўлишга тайёр. «Минтақадаги тинчлик бутун дунё томонидан тан олинадиган мустақил Фаластин давлати барпо этилишига боғлиқ. Акс ҳолда бундай яксон этувчи олов қаерга тарқалиши номаълум», — деган Эрдўған.
Мавзуга оид

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

07:51 / 28.04.2025
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

20:03 / 27.04.2025