Ўзбекистон | 09:30 / 26.10.2023
4002
1 дақиқада ўқилади

Гулчиликни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чоралар қабул қилинди

Гул туганаклари учун божхона божи нол даражада бўлади.

Фото: Kun.uz

Президентнинг «Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг нол ставкаси қўлланилиши назарда тутилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2023 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид