Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистондан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Гуржистондан Самарқандга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Гуржистон томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Гуржистондан Самарқандга тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Маҳкамов Гуржистон бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар, хусусан, Ўзбекистон ва Гуржистон ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш, янги йўналишларга авиақатновлар йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди.
Илҳом Маҳкамов Гуржистон томонининг Гуржистондан Самарқандга ҳаво қатновини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Леван Давиташвили ўзбекистонлик тадбиркорларга Гуржистоннинг Қора денгиз соҳилларида порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар, шунингдек, халқаро ташишлар учун рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олди.
2022 йилда Гуржистоннинг Поти ва Батуми портлари орқали Ўзбекистоннинг экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 864 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021 йилга (503 минг тонна) нисбатан 72 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025