Қозоғистонда аёллар сони эркаклар сонидан кўплиги маълум бўлди
Статистика маълумотларига кўра, орадаги фарқ 500 мингни ташкил қилади.
Қозоғистоннинг доимий аҳолиси сони 20 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълумот (.xls) берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил 1 сентябр ҳолатига Қозоғистоннинг доимий аҳолиси сони 19 миллион 944 минг 726 кишига тенг. Бунда шаҳар аҳолиси 12,4 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси 7,5 миллионни ташкил қилган.
Қозоғистоннинг аҳолиси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 178 минг кишига кўпайган. Шундан 172 минг киши табиий ўсиш ҳисобига, 6 минг киши миграция ҳисобига экани айтилмоқда.
Статистика маълумотларига кўра, Қозоғистонда аёллар сони эркаклар сонидан кўп. Жумладан, аёллар 10,2 миллионни, эркаклар эса 9,7 миллионни ташкил қилади.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36,6 миллион кишини ташкил этади. Бунда эркаклар (18,4 млн) сони аёлларникидан (18,2 млн) кўпроқ.
Мавзуга оид
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
23:05 / 27.09.2024
Кувайт, Сингапур ва Норвегия дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига кирди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
01:07 / 27.09.2024