Ўзбекистон | 10:31 / 30.10.2023
3888
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Мюнхенга мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

Uzbekistan Airways Германиянинг Мюнхен шаҳрига мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўйди.

Фото: Дунё АА

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 29 октябр кунидан бошлаб Тошкент–Мюнхен–Тошкент йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Йўналиш бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта - жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Расмий очилиш маросими доирасида Ўзбекистон бош консули Олимжон Абдуллаев ва Мюнхен аэропорти вице-президенти Ульрих Теис ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Авиакомпания йўловчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича келишувга эришилди.

1993 йилдан буён Тошкентдан Франкфурт-Майн йўналиши бўйича ҳаво қатновлари душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда. 

Мавзуга оид