Бутун фронт бўйлаб жанглар ва «асир олинган» Пушкин ҳайкали. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 614-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина раҳбариятида истеъфолар бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Time мамлакат президентига яқин манбаларга таянган ҳолда. Нашр маълумотига кўра, «фронтдаги сусткашлик учун» —ҳукумат вазири ҳамда юқори мартабали генераллардан бирини ишдан олиш режалаштирилган.
- NYT: Украина ва АҚШ советлар даврида яратилган учириш қурилмалари ёки радарларни ғарб намунасидаги замонавий ракеталар билан бирлаштириб, гибрид ҳаво ҳужумидан мудофаа «йиртқичлари»ни ясамоқда.
- Аннексия қилинган Қрим устида украинларнинг Storm Shadow русумли саккизта ракетаси уриб туширилди, деб хабар берди РФ мудофаа вазирлиги. Парчалар тушиши оқибатида Севастополда бир киши яраланган.
- Россия қўшини Одесса яқинидаги кемасозлик заводиган ракета зарбаси йўллаши оқибатида тўрт киши яраланди, уларнинг барчаси — корхона ишчилари. Икки киши шифохонага ётқизилган. Маъмурий бино ҳамда завод техникаси шикастланган.
- Херсонда автобус ўққа тутилиши оқибатида етти киши яраланди.
- РФ қўшини Украина бўйлаб дронларнинг навбатдаги ҳужумини уюштирди. Барча 12 дрон уриб туширилган. Учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталар Миколайив, Херсон, Кировоград, Черкасс, Житомир, Хмелницкая ва Днипропетровск областларида уриб туширилган.
- Ялтада Украина президенти рафиқаси Елена Зеленскаяга тегишли бўлган ва миллийлаштирилган квартира кимошди савдосида сотиб юборилди.
- Доғистон раҳбари Сергей Меликов Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар «душманлар» — Украинада бўлган «сотқинлар ва бандерачилар» томонидан уюштирилганини айтди.
Херсон ўққа тутилиши оқибатлари
РФ қўшини 30 октябр куни Днипро дарёсининг чап соҳилидан туриб Херсонни ўққа тутди. Зарбалар оқибатида кўп қаватли бино шикастланган, квартиралардан бири ёниб кетган, унда яшаган 85 ёшли аёл ҳалок бўлган. Шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Роман Мрочко яна уч киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Шу куни регион раҳбари Олександр Прокудин кун давомида Херсон областида россияликларнинг зарбалари натижасида икки киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳат олганини маълум қилди. РФ қўшини кун давомида Херсоннинг ўзига 46 та снаряд учирган.
Днипро йўналишида бутун фронт бўйлаб жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари Россия назоратидаги чап соҳилда плацдармлар ташкил этишга уринмоқда, РФ ҚК эса ўнг соҳил бўйлаб зарбалар йўлламоқда.
Харкив яқинидаги украин артиллериячилари
Киевда Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун хайрия марафони
Пушкиннинг Киевдаги ҳайкали
2023 йил ёзида Киев маъмурияти Александр Пушкин ёдгорлиги жойлашган хиёбон номини ўзгартирганди: аввал бу ер унинг номи билан аталган, эндиликда — XX асрдаги украин шоири Иван Багряний номи билан аталмоқда. Украина ёзуви ва тили кунида, 27 октябр куни, Россия билан боғлиқ ёдгорликларнинг демонтаж қилиниши тарафдорлари рус шоири ҳайкалининг бошига қоп кийдиришди ва уни қизил лента билан ўраб қўйишди. «Ўнг сектор»нинг Одесса бўйича бўлимининг собиқ раҳбари Сергей Стерненко шоир ҳайкали «россиялик ҳарбий асир» қиёфасига келтирилганини қайд этган.
Ёдгорлик остидаги постаментга қизил бўёқ билан қуйидаги ёзувлар қолдирилган: «Деколонизацияни тўхтатиб бўлмайди» ва «Императорни демонтаж қилинг».
Бахмут яқинидаги украин аскарлари
«Град»дан ўт очаётган россиялик артиллериячилар. Локация номаълум
Мавзуга оид
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024