Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кармана туманининг беш нафар мансабдори ишдан олинади
Тумандаги қурилиши тугамаган бинода 452 та майнинг қурилмаси ўрнатилиб, 10 ойда салкам 5,5 млн kWh электрдан ноқонуний фойдаланилган, натижада туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошган. Шавкат Мирзиёев бу ҳолатга бефарқ бўлгани учун туман ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди.
Ўзбекистонда йил бошидан буён 3,5 миллиард kWh электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда энергетика соҳаси бўйича президент ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Мисол учун, Навоий вилояти Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та майнинг қурилмаси ўрнатилгани оқибатида 10 ой давомида қарийб 5,5 миллион kWh электрдан ноқонуний фойдаланилган.
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари 10 ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.
Бу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Октябр ойида Кармана туманида давлатга 24,4 млрд сўм зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқлангани хабар қилинганди.
Кармана туманига кўп йиллардан буён Фахриддин Умаров раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025