Ғазода уч ҳафта ичида БМТнинг 64 ходими ҳалок бўлди
64 киши, бу - БМТ ходимларининг қисқа вақт ичида можарода ҳалок бўлган энг кўп сони, деди фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи Яқин Шарқ агентлиги раҳбари.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) Ғазо секторидаги ходимлари орасида қурбонлар сони кўплигини маълум қилди. 30 октябр, душанба куни БМТ агентлиги директори Филипп Лаззаринининг айтишича, сўнгги уч ҳафта ичида Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАСга қарши жавоб операцияси бошланганидан бери секторда UNRWA’нинг 64 нафар ходими ҳалок бўлди.
«Бу қисқа вақт ичида можарода ҳалок бўлган БМТ ходимларининг энг кўп сони», деди у БМТ Хавфсизлик кенгашида сўзлаган нутқида. Лаззарини, шунингдек, ташкилотнинг Ғазо секторидаги ходимларида ёнилғи, сув, озиқ-овқат ва дори-дармонлар тугаб қолганига, шунинг учун ҳам тез орада ишни давом эттира олмаслигига эътибор қаратди. UNRWA раҳбари ҳуманитар сабабларга кўра зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Исроил ва АҚШ ҳуманитар паузани рад этяпти
Айни пайтда, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўт очишни тўхтатишни қатъиян рад этмоқда. Бу қадам ҳозирча Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланяпти, чунки Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби айтганидек, бу фақат ҲАМАС фойдасига ўйнайди. «Биз ҳозирча ўт очишни тўхтатиш тўғри қарор эканлигига ишонмаймиз. Ҳозирда ўт очишни тўхтатиш фақат ҲАМАСга фойда келтиради», - деди у. Бунинг ўрнига Ғазо секторидаги тинч аҳолига ёрдам кўрсатиш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун «танаффуслар»га эътибор қаратиш лозим, дея қўшимча қилди Оқ уй вакили.
Шу билан бирга, Германия Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқлар бўйича сукут сақламоқда. «Кураш жуда муҳим. Биз йирик ракета ҳужумлари давом этаётганини кўриб турибмиз. Ғазодан ҳужум давом этса, ҳуманитар фалокатни чеклай олмаймиз. ҲАМАС мағлуб бўлганда Исроил ва Фаластин учун тинчлик ва хавфсизлик келади», - деди 23 октябр куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 8,5 мингдан ортиқ фаластинлик ва 1400 нафар исроиллик ҳалок бўлди.
Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
БМТ Бош ассамблеяси зудлик билан ҳуманитар оташкесимга чақирди. Шу билан бирга, Иордания таклиф қилган резолюция учун 120 давлат овоз берди. Бироқ Исроил бу таклифни рад этди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024